1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

"Azerbaijan Airlines" Бокудан Қозонга парвозларни тўхтатди

Бунга шаҳарнинг ҳаво майдони мунтазам равишда ёпилаётгани сабаб бўлган.

"Azerbaijan Airlines" Бокудан Қозонга парвозларни тўхтатди

 

"Azerbaijan Airlines" (АЗАЛ) авиакомпанияси Бакудан Қозонга ва ундан амалга оширилаган парвозларни муддатсиз тўхтатди. Компания бу ҳақида 8 январ куни ижтимоий тармоқларда хабар бериб, ўз қарорини яқинда Қозон устидаги ҳаво майдони мунтазам равишда ёпилаётгани билан изоҳлади.

 

Ушбу хабарга кўра, Татаристон пойтахтига парвозларни тўхтатиш "парвозлар хавфсизлигини таъминлаш"учун мўлжалланган. "АЗАЛ ҳозирги вазиятни диққат билан кузатишда давом этмоқда ва йўловчиларга ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида хабар беради", - дейилади хабарда.

 

2024 йил 25 декабрда рўй берган ҳалокатдан кўп ўтмай, АЗАЛ хавфсизлик нуқтаи назаридан Владикавказ, Волгоград, Грозний, Махачкала, Минералне Водй, Нижний Новгород, Самара, Саратов, Сочи ва Уфага парвозларни бекор қилганди.

 

 

Айни вақтда Россиянинг бир қатор шаҳарларида Исроилнинг "El Аl", БААнинг "FlyDubai", Қозоғистоннинг "Qazaq Air", Туркман авиакомпаниялари, шунингдек, Сербиянинг энг йирик авиаташувчиси "Аir Serbia" ҳам парвозларни вақтинча тўхтатган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика