БАА мудофаа вазирлиги мамлакат ҳаво чегарасини бузиб кирган учта дронни уриб туширганини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
Унга кўра, 2 февраль куни тонгда БАА ҳаво чегарасига учта учувчисиз қурилма бостириб кирган. Уларнинг барчаси йўқ қилинган. Мудофаа вазирлиги ҳар қандай таҳдидларга тайёрлигини маълум қилган.
Кейинчалик бу дронлар Ироқ ҳудудидаги жангари гуруҳлар томонидан учирилгани аниқланган. Шу билан бирга қурилмалар сони 4 та бўлгани айтилмоқда.
Январь бошидан буён БАА ҳудуди Яман хусийлари ва улар томонидан қўллаб-қувватланадиган гуруҳлар ҳужумларига учрамоқда. Хусусан, 24 январь куни Абу-Дабига икки ракета отилгани хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев


