Оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди. Бу ҳақда “Probellum” ўзининг Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
Жалолов ўзининг профессионал йўналишдаги навбатдаги жангини 18 март куни Дубайда ўтказади. “Probellum” компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида унга полшалик Камил Соколовски рақиблик қилади.
Аввалроқ, халқаро бокс куни нишонланиши июлдан август ойига кўчирилгани ва Муроджон Аҳмадалиев яна ҳимоя жангини ўтказиши ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров


