1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Бангладешда контейнер омбори ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида 16 киши ҳалок бўлган.

Бангладешда контейнер омбори ёниб кетди

 

Бангладеш жануби-шарқидаги контейнер омборида йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “Al-Jazeera” нашри хабар қилди.


Ҳодиса оқибатида 16 киши ҳалок бўлган, 170 дан ортиқ киши жароҳатланган. Шифокорларнинг айтишича, қурбонлар сони кўпайиши мумкин, чунки ярадорларнинг айримлари оғир аҳволда.


Расмийлар ёнғин шанба куни кечқурун Читтагонг порт шаҳридан 40 километр узоқликда, Ситакундадаги контейнер иншоотида содир бўлганини маълум қилди. Бу  бир нечта портлашларга ҳам сабаб бўлган. 


Жабрланганлар орасида ўт ўчирувчилар ва полиция ходимлари ҳам бор. Улар ёнғиндан кейинги портлашлар пайтида жароҳатланган. 


“Ҳодисада 40 нафар ўт ўчирувчи ва 10 нафар полициячи жароҳат олди. Шунингдек, уч нафар ўт ўчирувчи ҳалок бўлди”, — деган маҳаллий полиция бошлиғи.


Аҳолининг айтишича, портлашлар маҳаллани ларзага солган ва яқин атрофдаги уйларнинг ойналари синган. Читтагонг фуқаролик жарроҳи тумандаги барча шифокорларни ёрдам беришга ва шошилинч қон топширишга чақирган.


Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳозирча нўмаълум. Ўт ўчириш хизмати ходимлари олов водород пероксид идишидан келиб чиққан ва бошқаларига ҳам тарқалиб кетган деб тахмин қилмоқда. 


Жавоҳирбек ТУРСУНОВ

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика