1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Банк ходими мижоз картасидан пул ўғирлади

Фирибгар Telegram’да техник ёрдам кўрсатувчи шахс сифатида профиль очган.

Банк ходими мижоз картасидан пул ўғирлади

 

Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, «Анорбанк» АЖ тижорат рақамли банки ходими мижознинг пулларини ўзлаштиргани аниқланди.  

 

Маълум бўлишича, 16 август куни ички ишлар органларига 26 ёшли Ж.М. мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра «Анорбанк» томонидан берилган банк картасидан 8 млн сўмдан ортиқ пуллари ўғирланганини билдирган.

 

Олиб борилган тезкор-техник тадбирлар ушбу жиноятни «Анорбанк» алоқа марказининг 21 ёшли оператори К.Д. содир этганлигини кўрсатди.  Ҳозирда К.Д. қўлга олинган.  Хабарга кўра, К.Д. қўнғироқ қилган мижозларнинг мурожаатини таҳлил қилиб боргани, сўнгра Telegram’да гўёки техник ёрдам кўрсатувчи шахс сифатида профиль очиб, банкда муаммо келиб чиққанини айтиб, мижознинг шахсига доир маълумотларидан фойдаланган ҳолда банк картаси махфий кодини олган ва маблағларни талон-торож қилган.

 

Ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика