1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга тегишли ўзгартишлар киритилади

Банклар устав капитали энг кам миқдори босқичма-босқич оширилиши айтилмоқда.

“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга тегишли ўзгартишлар киритилади

 

Қонун лойиҳаси билан “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

 

Хусусан, банклар устав капиталининг энг кам миқдорини босқичма-босқич беш юз миллиард сўмгача ошириш ҳамда норезидентларга банк акцияларини сотиб олишга бўлган тақиқни сақлаган ҳолда, уларнинг акциядорлари ва бенефициарлари учун мазкур тақиқ бекор қилиш белгиланмоқда.

 

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши банкларнинг капиталлашув даражасини янада ошириш ва ресурс базасини кўпайтиришга, банк фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш ҳамда банкларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш орқали банк секторига стратегик хорижий инвесторларни жалб қилишга хизмат қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика