1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Банкоматларда комиссия тўлови 3 фоизга оширилдими?

Марказий банк ижтимоий тармоқда тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Банкоматларда комиссия тўлови 3 фоизга оширилдими?

 

Бугун, 11 июль куни ижтимоий тармоқда айрим банкоматлардан нақд пул ечишда 3 фоизгача комиссия тўловлари олинаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Марказий банк расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, байрам кунлари муносабати билан республика ҳудудидаги 9500 дан ортиқ банкоматларнинг узлуксиз ишлаши ва етарли миқдорда нақд пуллар билан таъминлаш чоралари кўрилган.

 

Банкоматлардан нақд пул ечиш учун комиссия тўловлари тижорат банклари томонидан банкоматга хизмат кўрсатиш харажатларидан келиб чиқиб мустақил белгиланади ва бугунги кунда 1 фоиздан ошмайди.

 

“Айрим тижорат банки томонидан алоҳида бир банкоматда эксперимент тариқасида табақалашган юқори комиссия тўлови ўрнатилган бўлса, эркин бозор шароитида бу ўзини оқламайди. Зеро, бошқа банкоматларда комиссия тўлови 1 фоиз ёки ундан паст қилиб белгиланганлиги сабабли истеъмолчилар арзон хизматидан фойдаланишни афзал кўради”, — дейилади хабарда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика