1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Банкротга учрадик, оилам ҳам барбод бўлди—Фарруҳ Раимов

Дилсўзнинг турмуш ўртоғи Президентга мурожаат йўллади.

Банкротга учрадик, оилам ҳам барбод бўлди—Фарруҳ Раимов

 

Хонанда Фарруҳ Раимов оиласи барбод бўлганини айтиб, президентдан ёрдам сўради. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида видеомурожаат эълон қилди, дея ёзмоқда “Darakchi.uz” нашри.

 

“Юртимизда 10-15 йилдан бери байрам тадбирларида оилавий хизмат қиламиз. Орттирган пулимизга яшаш учун жой сотиб олган эдик. Ўша ерни ўзидан-ўзи “кўтариб” бўлмайди. Ўша вақт маблағимиз етарли эмас эди.

 

Бу ерни сотиб, биринчи бизнесимиз, яъни тадбиркорлик билан шуғулланиб кўрайлик деган мақсадда техник кўрик очишни режалаштирдик. Давлат аккредитация марказидан 4 ой давомида имтиҳондан ўтиб, энди рухсатнома олиб, ишни бошлаймиз деганимизда техник кўрикнинг баъзи шартлари ўзгарди. Бизнинг ишимиз тўхтаб, банкротга учрадик”, — дейди Раимов.

 

Хонанданинг сўзларига кўра, мазкур муаммо оиласининг бузилишига ҳам сабаб бўлди.

 

“Сарфлаган пулларимизнинг ҳаммаси ҳавога учиб кетди. Шундан озгина вақт ўтгандан кейин оилавий келишмовчиликлар келиб чиқди. 4 нафар фарзандим бор. Оилам ҳам барбод бўлди, шу сабабли видеомурожаат йўллашга мажбур бўлдим”, — дейди у.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика