Китоблар нафақат билим манбаи, балки инсоният тарихидаги энг муҳим маданий мерослардан бири ҳисобланади. Қуйида дунё бўйлаб энг кўп сотилган, миллионлаб ўқувчиларни ўзига жалб қилган 10 та китоб ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Мигел де Сервантес. Дон Кихот
Бу асар адабиёт тарихида биринчи замонавий роман сифатида танилган. У Испаниянинг қашшоқ зодагонларидан бири ҳисобланиб, ўзини рицарь деб эълон қилган йигит Алонсо Кихано ҳақида ҳикоя қилади. Дон Кихотнинг шамолларни аждаҳолар деб қабул қилиши, севги ва адолат учун курашишга бўлган интилиши асарни кулгили ҳамда мазмунли қилади. Китоб тахминан 500 миллион нусхада сотилган.
Чарлз Диккенс. Икки шаҳар ҳақида
Чарлз Диккенснинг 1859 йилда ёзилган бу романи Француз инқилоби даврида Лондонда ва Парижда кечган воқеаларни тасвирлайди. Ҳикоянинг марказида ижтимоий адоласизлик, қурбонлик ва севги туради. Сидней Картон исмли қаҳрамоннинг ўз ҳаётини бошқа бир инсон учун қурбон қилиши асарнинг энг таъсирли нуқталаридан бири. Роман 200 миллиондан ортиқ нусхада сотилган.
Жон Роналд Руел Толкиен. Узуклар ҳукмдори
Толкиеннинг ушбу трилогияси Ўрта Ер деб номланган фантастик дунёда содир бўлиб, Саурон яратган қудратли Узук ва уни йўқ қилиш учун олиб борилган кураш ҳақида ҳикоя қилади. Фродо ва унинг дўстларининг саргузаштлари қаҳрамонлик, дўстлик ва жасорат мавзуларини акс эттиради. “Узуклар ҳукмдори” фантастика жанрида янги даврни бошлаб берган, улкан дунёқараш ва мураккаб сюжетга эга асардир. Ушбу асар 150 миллиондан ортиқ нусха сотилган.
Антуан де Сент-Экзюпери. Кичкина шаҳзода
Фалсафий эртак сифатида танилган бу асар ҳаётнинг асосий қадриятларини енгил ва содда тилда ифодалайди. Кичкина шаҳзода бир сайёрадан иккинчисига саёҳат қилиб, ҳар бир жойда турли хил қизиқарли ва дарс берувчи персонажлар билан учрашади. Асар шу пайтгача турли тилларда умумий ҳисобда 140 миллион нусхада сотилган
Маргарет Митчелл. Шамолларда қолган ҳисларим
Бу асар Американинг Фуқаролар уруши ва тикланиш даврида яшаган қаҳрамон аёл – Скарлетт ЎХаранинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Скарлетт ўзининг қатъияти, қийинчиликларга бардош бериши ва ўз мақсади йўлида ҳеч нарсадан қайтмаслиги билан ўқувчиларнинг эътиборини тортади. Роман севги, уруш ва инсоннинг ўзига бўлган ишончи ҳақида чуқур маънога эга. Ушбу асар 130 миллион нусхада сотилган.
Жоан Роулинг. Гаррй Потер
“Гарри Поттер” асари Гарри исмли сеҳргар боланинг Хогвартс сеҳргарлик мактабидаги саргузаштларини ҳикоя қилади. Асарда дўстлик, жасорат, оила ва яхши билан ёмон ўртасидаги кураш тасвирланади. Роман қаҳрамонларнинг ўсиши, сеҳрли оламнинг ҳайратланарли кўлами ва ҳиссиётларга бой воқеалари билан ўқувчиларни ўзига тортади. Бу асар фантастика жанрининг янги даврини бошлаб, адабиёт ва кино тарихида улкан из қолдирган. Китоб ўртача 107 миллион нусхада сотилган.
Агата Кристи. Улар ўнта эди (ўнта негр боласи)
Дунёдаги энг машҳур детектив романлардан бири бўлган ушбу асар сирли оролда содир бўлган қотилликлар ҳақида ҳикоя қилади. Ўнта киши оролга таклиф этилади ва уларнинг ҳар бири ўз гуноҳи учун жазоланади. Роман мураккаб сюжет, ақл бовар қилмас бурилишлар ва кутилмаган якун билан ўқувчини ўзига ром қилади. Асар 100 миллион нусхадан ортиқ сотилган.
Ден Браун. Да Винчи сири
Бу замонавий триллер қадимий санъат, дин ва сирли ташкилотлар атрофида қурилган. Роберт Лангдон ва Софи Невеу сирли кодларни ечиб, ҳақиқий ҳақиқатни очишга ҳаракат қилишади. Роман сир-синоат ва тарихий фактларнинг нозик уйғунлиги билан машҳур бўлган. Ушбу асар кенг жамоатчиликда катта баҳс-мунозаралар уйғотиб, замонавий бестселлерга айланган. Асар жаҳоннинг 44 тилига таржима қилинган бўлиб бугунги кунга қадар бутун дунё бўйлаб 85 миллиондан ортиқ нусхада сотилган
Наполеон Хилл. Ўйла ва бой бўл
Наполеон Хиллнинг муваффақиятга эришиш ва бойликка эга бўлиш бўйича руҳий ва амалий маслаҳатларни ўз ичига олган ушбу классик қўлланмаси 75 миллион нусхада сотилган.


