Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида тест синовлари якунланди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар бермоқда. Маълумки, 2023 йил 1 август куни 2023-2024-ўқув йили учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бошланган эди. Бугун, 13 август куни барча ҳудудларда тест синовлари якунланди. Бунда жараёнлар: —4 август куни — Фарғона вилоятининг Сўх туманида; —11 август куни — Сирдарё вилоятида; —12 август куни — Бухоро, Жиззах ва Хоразм вилоятларида; —13 август куни — қолган ҳудудларда ўз якунига етди. Агентлик хабарига кўра, тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта ичида абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани бўйича якуний танлов натижалари эълон қилинади.