1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

“Барса” яна бир трансферни кўзламоқда

“ПСЖ” ярим ҳимоячиси Хави Симонс “Барселона”га қайтиши мумкин.

“Барса” яна бир трансферни кўзламоқда

 

Хабарларга кўра, Каталония клуби 18 ёшли футболчини сотиб олиш ниятида. Голландиялик футболчининг жамоага қайтиши аввал ҳам кўриб чиқилган.

 

Симонснинг агенти Мино Раёла учрашувлардан бирида “Барса” президенти Жоан Лапортa билан эҳтимолий трансфер масаласини муҳокама қилган. Лапортага Париж клуби билан шартномаси 2022 йилда тугайдиган футболчининг текин трансфер ғояси ёқиб қолган.

 

Симонс аслида “Барселона” тарбияланувчиси бўлиб, 2019 йилнинг ёзида “ПСЖ” клубига ўтган ва парижликлар сафида ўтган мавсум атиги 2 та ўйинда иштирок этган.

 

Аввалроқ Серхио Агуэро футбол билан хайрлашиши мумкинлиги ва Клопп “Ливерпул” тарихида янги рекорд ўрнатгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика