Испаниянинг Барселона шаҳрида ҳайдовчисиз автобус илк бор синовдан ўтказилди. “Келажак автобуси” деб номланган ушбу транспорт воситаси шаҳар марказида 2,2 км масофани босиб ўтиб, ўзининг автоном ҳаракатланиш имкониятларини намойиш этди.
Мазкур автобус илғор сунъий интеллект ва сенсор тизимлари билан жиҳозланган бўлиб, у йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, тўхташ жойларини аниқлаш ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш қобилиятига эга. Синовлар муваффақиятли ўтса, Барселона шаҳрида бундай автобуслар мунтазам қатновга чиқарилиши режалаштирилмоқда.
Лойиҳа муҳандислари ҳайдовчисиз автобуслар шаҳар транспорт тизимини янада самарали ва экологик тоза қилишига умид қилмоқда. Бундай транспорт воситалари тирбандликни камайтириш ва жамоат транспортидан фойдаланишни қулайлаштиришга ёрдам бериши мумкин.


