1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Башар Асад расмий баёнот билан чиқди

У баёнотда нега мамлакатни тарк этганига изоҳ берган.

Башар Асад расмий баёнот билан чиқди

Собиқ Сурия раҳбари Россияга қочиб кетгандан сўнг илк бор баёнот берди. Башар Асаднинг ўз девони Telegram-каналида эълон қилинган мактубига кўра, у 8 декабрь тонгги соатларгача Дамашқда бўлган. Кечқурун эса, Россиянинг Ҳмеймим ҳарбий базасига "кўп сонли дрон ҳужумлари" амалга оширилгач, мамлакатни тарк этган. Мактубда айтилишича, "базани тарк этиш имконияти бўлмаганлиги сабабли, Москва база қўмондонлигини Россияга тезкор эвакуация қилишни талаб қилган".

 

Асад шунингдек, "Сурияда содир бўлган воқеалар давомида бирон марта ҳам истеъфо бериш ёки мамлакатни тарк этиш имкониятини кўриб чиқмаганини" таъкидлади.

 

Аввалроқ Reuters Башар Асад ўз тарафдорлари ва қариндошларини огоҳлантирмасдан мамлакатдан қочиб кетганини хабар қилган эди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика