1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

“Бавария” Левандовски ўрнига Ҳоландни сотиб олмоқчи

“Бавария” Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холландни сотиб олмоқчи.

“Бавария” Левандовски ўрнига Ҳоландни сотиб олмоқчи

 

Мюнхенликлар агар мавсумнинг энг яхши тўпурари Роберт Левандовски жамоани тарк этса, кейинги трансфер ойнасида норвегиялик футболчини олишга ҳаракат қилади.

 

Хабарларга кўра, Эрлинг Ҳоланднинг ўзи “Бавария”га 75 миллион еврога тушиши мумкин. Унинг агенти Мино Раёлага ҳам 30-40 миллион евро берилиши маълум. Бундан ташқари, Эрлингнинг отасига ҳам маълум миқдорда пул тўланади. Эрлинг ҲоландБавария” клуби сафида йилига камида 30 миллион евро маош олмоқчи.

 

Эслатиб ўтамиз, унга “Челси”, “Ювентус”, “ПСЖ”, “Реал”, “Барселона”, “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирда Эрлинг Ҳоланд Германия чемпионати доирасида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлди.

 

Аввалроқ инвестиция фондлари “Барселона”га Ҳоландни сотиб олишга ёрдам бермоқчилиги ва “Байер” ва “Лион” Азмунни қўлга киритмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика