1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Байден G7 саммитида иштирок этолмаслиги мумкин

Бу АҚШдаги жиддий молиявий вазият билан боғлиқ.

Байден G7 саммитида иштирок этолмаслиги мумкин

 

АҚШ президенти Жо Байден федерал ҳукумат томонидан дефолтнинг олдини олиш бўйича Конгресс билан музокараларда муваффақиятга эришмаса, Япониядаги G7 саммитида қатнашиш режаласини бекор қилинишини айтди

 

Байден Оқ уйда Палата спикери Кевин Маккарти ва бошқа конгресс раҳбарлари билан учрашганидан сўнг, давлат қарзининг чегараси бўйича давом этаётган музокаралар жиддийлигини таъкидлаб, 19 майдан бошлаб Хиросимада бўлиб ўтадиган G7 саммитида иштирок этиш учун сафарни бекор қилишини қўшимча қилди.

 

АҚШ молия вазири Жанет Елленнинг айтишича, агар Конгресс 31,4 триллион долларлик чегарани кўтариш ёки тўхтатиб қўйиш бўйича зарур чораларни кўрмаса, ҳукумат 1 июндаёқ пулсиз қолиши мумкин.

 

Байден дефолтнинг олдини олиш мумкинлигига ишончи комил эканини айтди. 12 май куни АҚШ президенти Конгресс етакчилари билан навбатдаги музокаралар ўтказади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика