1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Байден Полшага ташрифи чоғида Путинга «сигнал» юборади

Оқ уй раҳбари 21 февралдаги нутқига тайёрланмоқда.

Байден Полшага ташрифи чоғида Путинга «сигнал» юборади

 

АҚШ Президенти Жо Байден келаси ҳафта Польшага ташрифи доирасида баёнот бериб, россиялик ҳамкасби Владимир Путинга «сигнал» юбориш ниятида. Бу ҳақда Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича вакили Жон Кирби брифинг чоғида маълум қилди.

 

Унга кўра, 21 февраль куни Байден Варшавада нутқ сўзлайди ва уни Россиянинг Украинага бостириб киришининг бир йиллигига бағишлайди.

 

"Сиз Байденнинг жаноб Путинга, шунингдек, рус халқига мурожаатини эшитасиз деб ўйлайман", — деди Кирби.

 

Шунингдек, Байден ўз нутқи давомида Америка Россиянинг агрессиясига қарши курашда Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини очиқ-ойдин айтиб ўтади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика