АҚШ президенти Жо Байден стратегик бўлмаган ядро қуролларининг Россиядан Беларусга ўтказилиши ҳақидаги хабарни "жуда салбий" қабул қилди.
"Жуда салбий", — деди Байден журналистларга ўз муносабати ҳақида қисқача. Агентлик Америка президенти бу баёнотни қаерда айтганига аниқлик киритмайди.
Россия ядро қуролининг Беларус ҳудудига олиб ўтилишини пайшанба куни республика президенти Александр Лукашенко эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, у аллақачон Россия президенти Владимир Путин билан стратегик бўлмаган ядровий қуролларни жойлаштириш бўйича келишиб олган.
Март ойи охирида Владимир Путин Беларус томонининг илтимосига кўра, АҚШ узоқ вақтдан бери иттифоқчи давлатлар ҳудудида қилганидек, Россия ўзининг тактик ядровий қуролларини республика ҳудудида жойлаштиришини маълум қилди. Россия раҳбари 1 июлга қадар Беларус ҳудудида ядровий зарядларни сақлаш омбори қурилишини якунлаш режалаштирилаётганини таъкидлади.


