Жо Байден НАТО саммитида Швеция раҳбарлари билан алоқалар ҳақида гаплашар экан, бу мамлакатни Швейтсария билан адаштириб юборди.
Шунингдек, АҚШ Президенти Россиянинг мақсади НАТОни заифлаштириш эканини, аммо бетарафликка амалқилган Финляндия ва Швеция бу ташкилотга киришга қарор қилгани сабабли иттифоқ янада мустаҳкамланганини айтди.
“Россиянинг мақсади иттифоқни йўқ қилиш ва заифлаштириш эди, аммо бунинг тескариси бўлди. Финляндия ва Швеция ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ бўлади. Иккала давлатнинг ҳам жиддий армиялари бор. Бу давлатлар НАТО чегараларини тахминан 13 минг км - Россия чегараси бўйлаб кенгайтиради”, — дейди Байден.