Жорий йилнинг 19–24 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация Нью Йорк шаҳрида ташриф билан бўлади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 77-сессиясининг Умумий мунозараларида нутқ сўзлайди.
Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки томонлама учрашувларни ўтказади ва кўп томонлама тадбирларда иштирок этади.


