1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Байрам кунлари автобуслар қисқартирилган жадвал асосида ишлайди

Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" маълум қилди.

Байрам кунлари автобуслар қисқартирилган жадвал асосида ишлайди

 

Хабарга кўра, Ўзбекистон Мустақиллигинининг 31 йиллик байрами муносабати билан жамоат транспорти тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади. 

 

Қайд этилишича, 1-4 сентябрь кунлари қўшимча дам олиш кунлари этиб белгилангани муносабати билан, жамоат транспорти қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади.

 

1 сентябрь, пайшанба — Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни, ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

 

2 сентябрь, жума — қўшимча дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

 

3 сентябрь, шанба — одатий дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

 

4 сентябрь, якшанба — одатий дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика