1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Beeline” истеъмолчилар ҳуқуқини бузяптими?

Рақобат қўмитаси компанияга кўрсатма берди.

“Beeline” истеъмолчилар ҳуқуқини бузяптими?

Истеъмолчилардан келиб тушган кўплаб шикоятларга кўра, "Beeline" ойлик абонент тўлови учун маблағ етарли бўлмаганда, автоматик равишда кунлик тарифга ўтказиш ва тўлов ечиш амалиётини амалга оширмоқда. 

 

Бу жараёнда абонент розилигисиз кунлик тўлов (2000 сўм) ечилади.

 

Қарзга тўлов ечилиб, рақам блокланади. Тўлов қилинган бўлса-да, интернет трафикдан фойдаланиш имконияти берилмайди.

 

Қўшимча хизматни ўчириш ёки рад этиш имкони мавжуд эмас.

 

Қўмита бу ҳолатни истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши деб баҳолаб, “UNITEL” МЧЖга қуйидаги кўрсатмаларни юборди:

 

— Кунлик тўловни автоматик ечишни бекор қилиш;

— Кунлик хизматни ихтиёрий равишда танлаш имкониятини яратиш (масалан, USSD-код орқали);

— Абонентларни қарзга туширишни тўхтатиш;

—Барча ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика