1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бекободда 28 ёшли аёл ўзини 5-қаватдан ташлаб юборди

Маълум бўлишича, аёлнинг турмуши нотинч бўлган, эри уни ваҳшийларча калтаклаб келган.

Бекободда 28 ёшли аёл ўзини 5-қаватдан ташлаб юборди

 

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 28 ёшли аёл ўзини 5-қаватдан ташлаб вафот этди.

 

Воқеа 27 март куни соат 21:30 ларда содир бўлган. Икки фарзанднинг онаси бўлган Н.X. яшаш хонадонининг 5-қаватидан ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилган.

 

Воқеа жойига туман прокурори, туман прокуратураси терговчиси, ИИБ бошлиғи ва бошқа тергов-тезкор гуруҳи аъзолари чиққан. Воқеа жойини кўздан кечириш давомида аёлнинг яшаш хонадонидан унинг бир дона телефон аппарати олинган. Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган.

 

Яқинларининг айтишича, аёлнинг турмуши нотинч бўлган, эри ваҳшийларча калтаклаб келган. Тўққиз йиллик турмушнинг бор-йўғи уч йилини эриникида яшаган. Лекин шу орада уч марта ҳимоя ордери берилган бўлса ҳам зўравонга бирор чора кўрилмаган.

 

Бекобод туман прокуратураси томонидан воқеа юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика