Беларус президенти Александр Лукашенконинг BRICSʼга аъзо давлатлар раҳбарларига мамлакатни ушбу ташкилотга қабул қилиш тўғрисидаги расмий мурожаатлари юборилди. Бу ҳақда «Белта» хабар берди. [https://www.belta.by/politics/view/belarus-napravila-obraschenija-o-prieme-v-briks-578679-2023/] > «Ушбу қарор анъанавий ҳамкорлар ва дўст давлатлар билан кўп томонлама форматларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича Беларус > ёндашувларини амалга ошириш контекстида мутлақо мантиқий қадам бўлди. Бугунги кунга қадар 25 давлат BRICSʼга қўшилиш учун ариза > топширган. Бу рўйхат доимий равишда кенгайиб бормоқда. Ва бу ажабланарли эмас», — дейди мамлакат ТИВ матбуот хизмати. Айни пайтда дунё аҳолисининг 40 фоизддан ортиғи BRICSʼга аъзо мамлакатларда истиқомат қилади. Ассоциация давлатлари аллақачон жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 30 фоиздан ортиғини таъминламоқда. > «Объектив воқеликлардан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, BRICSʼнинг жаҳондаги аҳамияти ва таъсири барқарор равишда ошиб боради. > Шу боис Беларус ҳам ассоциацияга аъзо бўлиш истагида ёлғиз эмас», — дея таъкидлади ТИВ. Ҳозирда БРИКСда аъзолик мезонлари ёки унинг доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бошқа форматини белгилаш, масалан, «BRICSʼнинг дўстлари» ёки «BRICSʼга шерик давлатлар» ҳақида қизғин муҳокамалар олиб борилмоқда. Беларус Ташқи ишлар вазирлари ўз тавсияларини 2023 йил августига мўлжалланган олий даражадаги саммит давомида кўриб чиқиш учун BRICSʼга аъзо давлатлар раҳбарларига тақдим этишлари кутилмоқда. Маълумот учун, BRICSʼга Бразилия, Хитой, Россия ва Жанубий Африка давлатлари аъзо саналади.