1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Беларусь жангарилари Польшада Лукашенкони ағдариш учун тайёрланмоқда

Жанговар гуруҳ мамлакат собиқ махсус хизмат ходимларидан тузилган.

Беларусь жангарилари Польшада Лукашенкони ағдариш учун тайёрланмоқда

 

Беларусь президенти Александр Лукашенкога қарши қуролли қўзғолонга уринишда иштирок этиш ниятида бўлган беларуслик жангарилар Польшада жанговар тайёргарликдан ўтмоқда. Бу ҳақда Британиянинг The Sunday Times газетаси хабар берди. 

 

Газетанинг ёзишича, бир неча юзлаб Беларусь фуқаролари 2020 йилги президентлик сайловларидан кейин мамлакатни тарк этган Беларусь махсус хизматларининг собиқ ходимлари гуруҳлари томонидан ташкил этилган Познандаги ўқув марказларида махсус тайёргарликдан ўтмоқда.

 

«Биз тинч йўл билан боришга ҳаракат қилдик. Аммо давлат қон тўкишларсиз ўз эркинлигини топа олмайди», — деди нашрга Дедушка чақирув белгиси билан жангарилардан бири.

 

The Sunday Times эслатишича, аввалроқ Беларуснинг собиқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан мамлакат ташқарисида тузилган BYPOL ташкилоти Беларуснинг Мачулишчи аэродромида жойлашган Россия Аэрокосмик кучларининг А-50 эрта огоҳлантирувчи самолётига қарши саботаж учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.

 

Шунингдек, Лукашенко 1 июнь куни ноқонуний қуролли гуруҳлар аъзолари Польша, Литва ва Украинада тайёргарликдан ўтилаётгани, тўғридан-тўғри Белоруссияда ҳаракатсиз экстремистик ячейкаларни яратишга ҳаракат қилинаётганини айтганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика