1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Дунё / 
  4. ISW: Беларусь Россия ва Хитойга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бермоқчи

06:45 / 26.02.2023

540

ISW: Беларусь Россия ва Хитойга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бермоқчи

ISW: Беларусь Россия ва Хитойга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бермоқчи

Лукашенконинг Пекинга ташрифидан айнан шу мақсад кўзланган бўлиши мумкин.

 

Беларусь Россия ва Хитойга Ғарб санкцияларини айланиб ўтишга ёрдам бермоқчи. Александр Лукашенконинг Пекинга ташрифидан шу мақсадни кўзлаган бўлиши мумкин.

 

Американинг урушни ўрганиш институти (ISW) экспертлари фикрича, савдо, инвестициялар ва йирик қўшма лойиҳалар бўйича Беларусь–Хитой келишуви тўғридан-тўғри Пекиннинг Москвага қурол етказиб бериш эҳтимоли билан боғлиқ.

 

“CNN ва The Washington Post’нинг Хитойнинг Россияга ҳарбий дронлар, қурол ва артиллерия снарядлари етказиб бериш тўғрисидаги хабарлари фонида Лукашенконинг олдиндан режалаштирилган ташрифи эълон қилинди”, – дейилади институт ҳисоботида.

 

Қўшимча қилинишича, россиялик ва хитойлик амалдорлар соxта ҳужжатлар ёрдамида РФга учувчисиз қурилмалар етказиб беришга келишиб олган бўлиши мумкин. Бу орқали халқаро санкцияларни четлаб ўтиш мақсад қилинган. Пекин Минск билан келишувдан санкциялар режимини бузмаслик учун ниқоб сифатида фойдаланиши мумкин.

 

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика