Беларус ўрмонларга боришни тақиқлаш ва чеклашнинг интерактив харитасини ишлаб чиқди. Унда қайси ҳудудларда ўрмонга бориш тақиқланганлигини кузатиш мумкин.
Хусусан, гап Украина ва Польша билан чегарадош ҳудудлар ҳақида бормоқда. Ҳаммаси бўлиб — етти вилоят ва 90 туман. Бутун вилоятлар бўйлаб ўрмон ҳудудларига ташриф буюриш чекланган.
Эслатиб ўтамиз, Беларуснинг Брест ва Гомел вилоятлари Украина билан, Брест ва Гродно вилоятлари эса Полша билан чегарадош.
Бундан ташқари, Польша ҳукумати Беларус билан чегарада ҳарбий гуруҳни кучайтиришга қарор қилди. Мамлакат шарқига 1000 нафар ҳарбий хизматчи ва 200 дона техника жўнатилган.


