1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Бельгияда 16 ёшдан овоз бериш ҳуқуқи жорий этилди

Бу ЕИ га аъзо мамлакатлар — Мальта, Германия ва Австриядан кейин шундай қарорга келган тўртинчи давлатдир.

Бельгияда 16 ёшдан овоз бериш ҳуқуқи жорий этилди

 

Бельгияликларга Европарламент сайловларида 16 ёшдан бошлаб овоз бериш ҳуқуқи берилди — бу сайловчиларнинг фаоллик даражасини ошириши керак. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

 

Бельгия ҳукумати Европарламентга сайловларда овоз бериш учун минимал ёшни 16 ёшга туширди. Бу ЕИга аъзо мамлакатлар — Мальта, Германия ва Австриядан кейин шундай қарорга келган тўртинчи давлатдир.

 

Шу тариқа, 280 мингга яқин бельгиялик ёш келаси йили Европа даражасида ўз сўзини айтиш имкониятига эга бўлади. Лекин сайловчилар рўйхатига автоматик равишда кирадиган катталардан фарқли ўлароқ, овоз беришни истаган вояга етмаганлар олдиндан рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика