Тошкентда тез ёрдам чақирувига кўра келган ходим бемор аёлга уятсиз ҳаракатлар қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Пойтахт ИИББ матбуот котиби Нилуфар Исохонованинг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 119-моддасига (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) асосан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган.
Ушбу моддада кўзда тутилган жиноятни содир этганлик учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Тошкентда бемор аёлнинг тиббиёт ходими томонидан жинсий тажовузга учрагани ҳақида журналист ва блогер Шаҳноза Соатова хабар берганди.


