Ўзбекистон

Бемор аёлга тегажоғлик қилгани айтилаётган тез ёрдам ходими ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.

Бемор аёлга тегажоғлик қилгани айтилаётган тез ёрдам ходими ушланди

 

Тошкентда тез ёрдам чақирувига кўра келган ходим бемор аёлга уятсиз ҳаракатлар қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

 

Пойтахт ИИББ матбуот котиби Нилуфар Исохонованинг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 119-моддасига (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) асосан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган.

 

Ушбу моддада кўзда тутилган жиноятни содир этганлик учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

 

Тошкентда бемор аёлнинг тиббиёт ходими томонидан жинсий тажовузга учрагани ҳақида журналист ва блогер Шаҳноза Соатова хабар берганди.

custom img

Тошкентдаги қурилиш объектида бетон плита босиб қолиши туфайли бир ишчи ҳалок бўлди

Яшнобод туманидаги қурилиш объектида содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

custom img

Сирдарё ИЭС мутахассиси Хитойдаги халқаро танловда 2-ўринни эгаллади

Хитойда Осиё давлатлари ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо мамлакатлари энергетика соҳаси мутахассислари ўртасида касбий маҳорат танлови бўлиб ўтди.

custom img

Жазоирнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Бахтиёр Саидов янги элчи Жамила Ашурдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Томонлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

custom img

Ҳайдовчилар ЙПХ ходимларига тегишли ҳужжатларининг асл нусхасини тақдим этиши шартми?

“Узкомназорат” ЙПХ ходимларига ҳужжатларни электрон шаклда кўрсатиш мумкинлиги ҳақида видео эълон қилди. ЙҲХХ эса бу маълумотни эски таҳрир асосида рад этди.

custom img

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Беларусда бўлади

Минск шаҳрида Ўзбекистон – Беларус кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

custom img

Алифбо ислоҳоти: нега 30 йил давомида ноқулай O‘, G‘, Sh, Ch белгилари билан қийналдик?

Янги қонун лойиҳаси доирасида муаммоли 4 та ҳарф яхлит шаклга ўтади. Бу ўқиш, ёзиш ва териш тезлигини оширади.

custom img

Ўзбекистондаги айрим олийгоҳларда профессор-ўқитувчилар мавжуд эмас ёки уларнинг сони жуда кам экани аниқланди

Айрим олийгоҳларда бир профессор-ўқитувчига 200 нафардан ортиқ талаба тўғри келмоқда.

custom img

I Халқаро ислом цивилизацияси форумида Президент мурожаати ўқиб эшиттирилди

Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Президент мурожаатида илм-маърифат, бағрикенглик ва халқаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилганини қайд этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"