1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Бензема яна Мадридга қайтади

"Реал" раҳбарияти бир ишни режалаштирмоқда.

Бензема яна Мадридга қайтади

 

"Реал" раҳбарияти ёзда клубдаги фаолиятини якунлаб, Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" жамоасига ўтиб кетган Карим Бенземани яна “Сантяго Бернабеу”га олиб келишни режалаштирмоқда.

 

Мадридликлар жамоага меҳнати сингган франциялик ҳужумчи учун хайрлашув учрашувини ташкиллаштиришни истаяпти. Хайрлашув ўйинида "Реал" ва "Ал-Иттиҳод" жамоалари ўзаро куч синашиши кўзда тутилган. “Қироллик клуби” Карим Бенземага бўлган ҳурматини шу тариқа изҳор қилмоқчи.

 

Франциялик форвард "Реал" сафида 2009 йилдан 2023 йилнинг ёзигача тўп тепди. Карим барча турнирларда мадридликлар учун 648 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвовасини 354 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 165 та голли пас узатган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика