Хабарларга кўра, клуб футболчи билан 2025 йилнинг ёзига қадар янги шартнома имзолашга ҳаракат қилади.
“Реал Мадрид” бу йўл билан Бенземага ўз ишончини намоён этмоқчи. Жорий мавсумда 33 ёшли француз футболчиси “Реал Мадрид” сафида 8 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 7 та голга узатма берди. Футболчи билан амалдаги шартнома 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, Бензема “Олтин тўп”га даъвогарлардан бири ҳисобланади. Ўтган мавсум француз футболчиси Испания чемпионатида 34 та ўйин ўтказди, 23 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Маълумот ўрнида: “Олтин тўп” мукофотини топшириш маросими 2021 йил 29 ноябрда Парижда бўлиб ўтади.
Аввалроқ Карим Бензема “Олтин тўп”ни олиш болаликдаги орзуси эканлиги ва Филиппе Коутино премьер-лигага қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров


