Энергия ресурслари истъмолчилари томонидан тўланмаган қарздорликларни мажбурий ундирув суд қарорлари асосида Бюро органлари томонидан ундириб келинмоқда.
Мажбурий ижро бюоси Беруний туман бўлими иш юритувида мавжуд бўлган, Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 сентябрь кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор МЧЖдан “HUDUDIY EKEKTR TARMOQLARI” АЖ фойдасига 1 млрд 560 млн сўм қарз ундириш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорнинг банк ҳисоб рақамига 24.11.2025-йили электрон инкассо қўйилган ва барча ҳисоб рақамларига тақиқ ўрнатилган.
Шунинг натижасида қарздордан ундирилиши лозим бўлган 1,5 млрд сўмдан ортиқ қарздорлик жорий йилнинг 27 ноябрь куни тўлиғи билан ундирилиб, ушбу пул маблағлари ундирувчининг ҳисоб рақамига йўналтирилган.


