1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси билан ҳамкорлик ўрнатилди

Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-лейтенант Б.Жамолзода бошчилигидаги делегация илк бор Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди.

Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси билан ҳамкорлик ўрнатилди

 


Миллий гвардия марказий девонида Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р. Джураев иштирокида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Тадбирда қўмондон ўринбосарлари, Марказий девон бошқарма бошлиқлари, бригада командирлари, шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда Ихтисослаштирилган ўқув маркази раҳбарлари иштирок этди. Шу билан бир қаторда ҳудудий бошқармалар ва минтақавий ўқув марказлари раҳбарлари видео-конфренц-алоқа орқали қатнашишди. Учрашувда ҳар икки томон ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг асосий устувор масалаларини муҳокама қилди.

 

Йиғилиш якунида раҳбарлар 2022 йилга мўлжалланган икки томонлама амалий ҳамкорлик режасини имзолаб, кадрлар тайёрлаш, уларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича қўшма тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, хизмат кўрсатишнинг барча соҳаларида тажриба алмашишга келишиб олдилар.

 

Ташриф доирасида делегация аъзолари Жамоат хавфсизлиги университети, Ихтисослаштирилган ўқув маркази, Ғалаба боғи ҳамда Миллий гвардиянинг қатор бўлинмалари билан танишишди.
Ташриф анъанавий ва дўстона муҳитда ўтмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика