1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бир гуруҳ болалар Сенатга таклиф қилинди

Улар ҳам сенаторлар билан мулоқотда фаол иштирок этишди.

Бир гуруҳ болалар Сенатга таклиф қилинди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан оилавий уйларни ташкил этган, фидойи, ўз ишига садоқатли инсонлар тақдир тақозоси билан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалари билан бирга Сенатга ташриф буюришди.

 

Самимий руҳда ўтказилган учрашувда давлат томонидан болаларнинг манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, Меҳрибонлик уйларининг ўрнига болаларнинг оилавий уйларда тарбияланиши аҳамияти, болаларнинг салоҳиятини юзага чиқариш борасидаги имкониятлар юзасидан қизғин фикр алмашилди.

 

Аҳамиятлиси, болаларнинг ўзлари ҳам мулоқотда фаол иштирок этишди.

 

Сенаторлар ўзлари сайланган округларда фаолияти йўлга қўйилган оилавий болалар уйларига ҳар томонлама кўмаклашиб туришга келишиб олдилар.

 

Шу билан бирга, кўриб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг болалар манфаатларига мос келиши, бу йўналишда қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг амалдаги ижроси устидан парламент назоратининг қатъий олиб борилиши ҳам белгилаб олинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика