Жорий йилнинг 28 июнь куни, жиноят ишлари бўйича Қарши туман судида судланувчилар Б.Қ. ва M.A.гa оид жиноят иши кўриб чиқилди. Аниқланишича, Б.Қ ғаразли ва бошқа ниятларда ўзининг 2024 йилда туғилган X.Г. исмли қизини сотиш мақсадида, шаръий никоҳида бўлган M.A. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Ж.A.гa турар жой сотиб олиш учун ўхларига пул зарурлигини айтиб фарзандини 190 миллион сўмга сотишини маълум қилган. Жорий йилнинг 5 март куни эр-хотин чақалоқни 190 миллион сўмга сотиб, шундан 45 миллион сўм миқдоридаги пулларни олишган вақтида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган. Суд ҳукмига кўра, судланувчи Б.Қ. ЖКнинг 135-моддаси 3-қисмининг "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Судланувчи M.A. ЖКнинг 135-моддаси 3-қисмининг "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасига кўра, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.