Бир ойда республика 422,4 минг тонна чиқиндидан тозаланди

Ўзбекистон бўйлаб “Тозалик ва озодалик” ойлигида 95 мингдан ортиқ МФЙ ҳудуди ва 60 мингдан зиёд жамоат жойлари ободонлаштирилди.

Бир ойда республика 422,4 минг тонна чиқиндидан тозаланди

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 14-октабр куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида бутун республика миқёсида “Тозалик ва озодалик” ойлиги эълон қилинганди. Ойлик доирасида бир ой давомида шаҳар ва туманларда кенг кўламли санитар-тозалаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

 

Ҳудудларда олиб борилган барча жараёнлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳузурида ташкил этилган республика ишчи штаби томонидан умумлаштирилди. Ишлар Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва бошқа вазирлик ҳамда идоралар ҳамкорлигида олиб борилди.

 

Маълумотларга кўра, 15-октабрдан 15 ноябргача ўтказилган ойлик давомида мамлакат ҳудудлари жами 422,4 минг тонна чиқиндидан тозаланди ва бартараф этилди.

 

Шунингдек:

  • 95 213 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди,
  • 60 631 та жамоат жойи тозаланди;
  • санитар тозалаш хизмати ва ободонлаштириш соҳасининг 368,8 минг нафар ходими иш жараёнларида қатнашди;
  • тозалаш ишлари учун 66 291 та махсус техника жалб қилинди

 

Ойлик давомида Прокуратура, ИИБ, Миллий гвардия ва Экологик давлат назорати ходимлари иштирокида жами 448 мингта ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, белгиланган тартибда чоралар кўрилди.

 

Шунингдек, тозалик тадбирларига 100 дан ортиқ ҳамкор ташкилотларнинг 70 301 нафар ходими фаол жалб этилиб, юртимиз ободлигига муносиб ҳисса қўшди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика