1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бир шахс бир вақтнинг ўзида ҳам ҳоким, ҳам маҳаллий кенгаш раиси бўлмайди

Янгиланаётган Конституцияга маҳаллий давлат ҳокимиятининг ижро этувчи ҳамда вакиллик органлари ваколатларини ажратишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Бир шахс бир вақтнинг ўзида ҳам ҳоким, ҳам маҳаллий кенгаш раиси бўлмайди

 

Эълон қилинган Конституциявий қонун лойиҳасининг 120-моддасида вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслиги ҳақида қоида мустаҳкамланмоқда.

 

Янгиланаётган Конституцияга маҳаллий давлат ҳокимиятининг ижро этувчи ва вакиллик органлари ваколатларини ажратишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини ислоҳ қилишдаги энг муҳим масала – бу ҳудудларда ҳокимлар ва маҳаллий кенгашлар ваколатини ажратиш ҳисобланди. Ҳокимнинг ҳам маҳаллий кенгашларга, ҳам маҳаллий ижро ҳокимиятига раҳбарлик қилиши ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини таъминлашга доир демократик принципларига мос келмайди. Ҳокимлар ва маҳаллий кенгашларнинг ўз вазифаларини самарали бажаришига салбий таъсир этмоқда.

 

Мазкур ўзгартиришга кўра ҳоким фақат ижро ҳокимиятининг бошлиғи сифатида фаолият юритади. Шунингдек, маҳаллий Кенгаш раиси депутатлар орасидан сайланиши кераклигини белгилаб бермоқда. Бу ислоҳотнинг жорий этилиши ҳокимият ваколатларини бўлиниш принципини маҳаллий даражада татбиқ этишга, маҳаллий кенгашлар фаолияти самарадорлигини, ҳокимларнинг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини оширишга олиб келади. Ҳудудларда халқ манфаатларини тўлиқ таъминлашга, ҳокимликлар фаолияти устидан Кенгашлар ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилади.

 

Маҳаллий даражада ижро ва вакиллик органини алоҳида тарзда ташкил этилиши ва бошқарилиши хорижий мамлакатлар амалиётида ҳам учрайди. Масалан, Франция Республикасида ҳар бир ҳудудий бирлик иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик масалалар учун масъул бўлган ва маҳаллий харажатларни назорат қилувчи танланган Кенгаш томонидан бошқарилади.

 

Илк маротаба ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига ҳам бошчилик қилиши ҳақидаги қоидани Конституциядан чиқариб ташланиши ҳокимиятнинг ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини таъминлаш принципига тўлиқ мос келади.

 

Ушбу норма вилоят, туман ва шаҳар ҳокими номзодининг халқ депутатлари Кенгашлар томонидан тасдиқланиши ҳамда уларнинг маҳаллий Кенгашлар олдидаги ҳисобдорлиги вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари масъулияти ва жавобгарлигини оширади. Маҳаллий Кенгашларнинг фаолияти, авваламбор, маҳаллий аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб қарорлар қабул қилишга йўналтирилса, ҳокимнинг фаолияти эса мазкур қарорларни ижро қилишга қаратилади.

 

Хайитжон Турдиев, ТДЮУ доценти

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика