1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Биринчи исломий банк қачон очилади?

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида исломий молия тизимини жорий этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланган.

Биринчи исломий банк қачон очилади?

 

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг янгиланган таҳрири жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ҳужжатда мамлакат молия бозорини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган муҳим режалар, жумладан, кўп йиллардан буён муҳокама қилиниб келаётган исломий молия хизматларини жорий этиш бўйича аниқ вақтлар белгиланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

 

Стратегияга кўра, 2027 йилда Ўзбекистонда исломий молия тамойиллари асосида ишловчи биринчи банк ташкил этилади. Кейинги босқичда, 2029–2030 йилларда яна иккита исломий банк иш бошлаши режалаштирилган. Натижада, 2030 йилга бориб мамлакатда жами учта исломий банк фаолият юритади.

 

Ҳужжатда банк секторида давлат иштирокини босқичма-босқич қисқартириш ҳам назарда тутилган. Хусусан, 2027–2030 йиллар давомида ҳар йили биттадан давлат банкини хусусийлаштириш режалаштирилмоқда. 2030 йилга келиб эса давлат тасарруфида атиги тўртта банк қолиши кўзда тутилган.

 

Мазкур ислоҳотлар молия бозорида рақобатни кучайтириш, хусусий сектор улушини ошириш ҳамда исломий молияга бўлган талабни қондиришга хизмат қилиши айтилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика