1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Биржада буғдой нархи пасайишни бошлади

Маҳсулотнинтг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10,6 фоизга пасайди.

Биржада буғдой нархи пасайишни бошлади

 

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ 3 июлдан бошлаб 2023 йил буғдой ҳосилидан вақтинчалик сақлашга топширилган 3-синф буғдой Республика товар-хом ашё биржасининг биржа савдолари орқали сотила бошлади.

 

Қайд этилишича, 3-13 июль кунларида очиқ биржа савдолари орқали 31,1 минг тонна буғдой қарийб 900 та маҳаллий ғалла етиштирувчи фермерлар ва ғаллачилик кластерлари томонидан сотилди. Ўтган даврда биржада шаклланган буғдойнинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 663 минг сўмни ташкил қилди. Биржада буғдой бўйича шаклланган котировка унинг бошланғич нархига нисбатан 1,2 фоизга ўсди.

 

Шунингдек, 6-13 июль кунларида ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра 3-синф буғдойнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 921 минг сўмдан 2 610 минг сўмгача пасайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика