1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

"Биз Фаластиннинг босиб олинган ҳудудлари устидан Исроил суверенитетини зўрлик билан ўрнатиш ҳаракатларига қатъиян қаршимиз"

Германия, Буюк Британия ва Франция ҲАМАСни қуролсизлантириш ва гаровдагиларни озод қилишни талаб қилди.

"Биз Фаластиннинг босиб олинган ҳудудлари устидан Исроил суверенитетини зўрлик билан ўрнатиш ҳаракатларига қатъиян қаршимиз"

Германия, Буюк Британия ва Франция Ғазо секторида давом этаётган можарога нисбатан қўшма баёнот эълон қилиб, барча томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди. Баёнотда ҲАМАС ҳаракатини қуролсизлантириш, барча исроиллик гаровга олинган шахсларни ҳеч қандай шартларсиз озод қилиш ва Ғазодаги тинч аҳоли учун гуманитар ёрдам етказилишига тўсиқларни олиб ташлаш талаб этилган. Бу ҳақда Euro news хабар берган. 

 

Ушбу баёнот уч давлат — Европа Иттифоқининг етакчи аъзолари томонидан эълон қилиниб, халқаро ҳамжамиятга мурожаат шаклида тақдим этилди. Унда можаро фақат тинч йўл билан ва халқаро ҳуқуқ доирасида ҳал этилиши лозимлиги қайд этилган.

 

"Биз Фаластиннинг босиб олинган ҳудудлари устидан Исроил суверенитетини зўрлик билан ўрнатиш ҳаракатларига қатъиян қаршимиз", — дейилади баёнотда. Ғарбий давлатлар Исроилни халқаро қонунларга риоя қилишга ва Ғазодаги аҳоли ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирди.

 

Бундан ташқари, баёнотда “икки халқ – икки давлат” тамойилига асосланган тинчлик жараёнини тиклаш зарурлиги таъкидланди. Хусусан, Ғазо секторида ўтиш даври бошқарув механизмларини ишлаб чиқиш ва ушбу ҳудудда барқарорликни таъминлаш бўйича халқаро ҳамкорлик зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика