1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бизнесни ривожлантириш банкида аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш учун ажратилган кредитлар 255 фоизга ошди

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ чакана хизматлар бўйича 2025 йил сарҳисобини тақдим этди.

Бизнесни ривожлантириш банкида аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш учун ажратилган кредитлар 255 фоизга ошди

 

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан аҳолига кўрсатилаётган чакана хизматлар бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

 

   

 

Маълум қилинишича, 2025 йил 1 декабрь ҳолатига кўра банк томонидан ажратилган чакана кредитлар ҳажми 83 фоизга ошиб, 3 триллион 949 миллиард сўмни ташкил этди. Аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш учун ажратилган кредитлар эса 255 фоизга ўсиб, 1 триллион 126,4 миллиард сўмга етди. Кредит олган мижозлар сони эса 101 минг нафардан ошди.

 

Ҳозирда банк республика бўйлаб 1 та ипотека маркази, 60 та банк хизматлари офиси ва 539 та банкомат орқали хизмат кўрсатмоқда. Жорий йилда 24 та янги хизмат ишга туширилиб, чакана маҳсулотлар сони 49 тага етказилди.

 

     

 

Чакана бизнес бош директори Феруз Ҳожаевнинг айтишича, банк мижозлари учун таълим кредитлари, микроқарз ва омонат маҳсулотларини тўлиқ онлайн расмийлаштириш имкониятини яратган.

 

“Банкдаги ўсишлар асосан хизматлар тезлиги ва сифати, 16 турдаги срандартлар асосида мижозларга хизмат кўрсатиш ва маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги, қулайлиги бундан ташқари хизмат кўрсатувчи менежерлар салоҳияти ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда”, - дейди Ҳожаев

 

Шунингдек, “BRB Mobile” иловасининг доимий фойдаланувчилари сони 682 мингдан ошиб, транзакциялар ҳажми 4,6 триллион сўмдан ортди. Матбуот анжуманида янги “Chempion” ва “Sherdor” карталари ҳамда 2026 йилга мўлжалланган лойиҳалар тақдим этилди.

 

     

 

Банк фаолияти натижасида ҳозирга қадар 37 мингта иш ўрни яратилгани ҳам қайд этилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика