9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилаётган Аксилкоррупция ойлиги доирасида Бизнесни ривожлантириш банки АТБ Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда жорий йилда банкнинг коррупцияга қарши курашиш менеджмент тизими ташқи аудитдан ўтказилиб, ISO 37001:2016 халқаро стандартига мувофиқ деб топилгани маълум қилинди.
Айнӣ пайтда банкнинг Комплаенс назорати департаменти, ишга янги қабул қилинган ва коррупцион риски юқори хавфга эга лавозимларда фаолият юритаётган 1 359 нафар ходим “Коррупцияга қарши виртуал академия” платформаcида ўқитилмоқда.
Ўтган даврда коррупцияга қарши курашиш бўйича жами 106 марта ўқув-семинарлари ташкил этилди.

Брифингда қайд этилишича, Бизнесни ривожлантириш банки ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисида тўлдирилган декларациялар асосида 26 та эҳтимолий, 3 та мавжуд манфаатлар тўқнашуви ҳолати аниқланиб, бартараф этилган.
Ҳисобот даврида банк тизимида давлат харидлари бўйича 418 та контрагент ўрганилди. Шундан 417 та контрагентга ижобий, 1 нафар контрагентга нисбатан аффилланганлиги сабабли салбий хулоса берилган.
Ишга қабул қилиш жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида номзодларни лозим даражада ўрганиш ва коррупцион рискни баҳолаш тизими жорий қилинган. Жумладан, ҳисобот даврида жами 1428 нафар номзод ўрганилди. Шундан 1336 та ижобий, 92 та салбий хулоса берилди.
Айнӣ пайтда банкнинг коррупция ва манфаатлар тўқнашуви бўйича хабар беришга мўлжалланган 4 та алоқа канали 24/7 режимда ишламоқда.

Бугунги кунда банк кредитлари автоматлаштирилган Андеррайтинг тизими орқали ажратилаётган.
Шунингдек қуйидагилар жорий қилинган:
-
Мижозлар учун банкнинг мобил иловаси орқали онлайн хизмат турлари (кредит олиш, картага ариза қолдириш, пул ўтказмасини амалга ошириш, пул ўтказмалари, валюта айирбошлаш ва бошқалар);
-
Харидларни амалга оширишда барча жараёнлар рақамлаштирилди. Контрагентларни қўшимча манбалардан ўрганиш тизими;
-
Муаммоли кредитларни ундириш жараёнлари рақамлаштирилиб “Soft, hard and legal collection” тизими;
-
Банкда имтиёзли кредитлар бўйича аризаларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва скоринг тизимлари тўлиқ автоматлаштирилган “Бизнес портал” тизими;
-
Бизнес-жараёнлар, манфаатлар тўқнашувларини мониторинг ва бошқариш мақсадида “Complaens control” назорат тизими;
-
Фирибгарлик хатарларини олдини олиш мақсадида “Antifrod” тизими татбиқ этилди.
*Реклама ҳуқуқи асосида


