1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Блогер Jasjan яна “ҳунар кўрсатди”

Бу сафар у ёлғондан жанжал уюштириб, трендга чиқди.

Блогер Jasjan яна “ҳунар кўрсатди”

Ижтимоий тармоқларда Jasjan тахаллуси остида ижод қилувчи блогер Жасур Шодиев ўзига бегона қиз билан кўчада жанжаллашгани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, у 13 январь куни Шайхонтоҳур туманида жойлашган боғларнинг бирида 2005 йилда туғилган С.С. билан жамоат жойида жанжал чиқарган. Ўтказилган текширув жараёнида ушбу ҳолат блогер ва унинг таниши томонидан ўзаро саҳналаштирилганлиги ва ижтимоий tarmoqqa жойлаштириш учун видеога олинганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисдаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судига юборилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика