1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

БМТ Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари бузилиши юзасидан текширув бошлади

БМТ аввалроқ Толибонни интернет чекловларини бекор қилишга ва сўз эркинлигини таъминлашга чақирган эди.

БМТ Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари бузилиши юзасидан текширув бошлади

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгаши Афғонистонда инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳақидаги даъволар бўйича далилларни тўплаш ва ҳолатни ўрганиш учун мустақил тергов жараёнини йўлга қўяди.

 

Маълум қилинишича, мазкур резолюция лойиҳаси Европа Иттифоқи томонидан илгари сурилган бўлиб, унда Афғонистонда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва уларни ҳужжатлаштириш мақсадида мустақил тергов гуруҳини тузиш назарда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, сентябр ойида БМТнинг Афғонистондаги миссияси “Толибон” ҳаракатини мамлакатда интернет хизматларини тўлиқ тиклашга чақирган эди. Ташкилот фикрича, интернетга қўйилган чекловлар сўз эркинлиги ва ахборот олиш ҳуқуқининг бузилишига олиб келади.

 

Шунингдек, аввалроқ Афғонистон ҳукумати аёллар томонидан ёзилган асарларни олий таълим дастурларидан чиқариб ташлагани, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва жинсий зўравонлик масалаларига оид фанларни ўқитишни тақиқлагани маълум бўлганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика