1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

БМТ Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Бугун Бирлашган Миллатлар ташкилоти Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг гуманитар юки ортилган иккита махсус юк машинаси Термиз орқали Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига жўнатилди.

БМТ Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

 

Инсонпарварлик ёрдами БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг Сурхондарё вилоятидаги "Termez Cargo Centre"да Ўзбекистон ҳукумати кўмагида ташкил этилган гуманитар марказидан юкланиб, қўшни давлатга юборилди. 

 

Замонавий терминал Ўзбекистон – Афғонистон чегарасидан икки километр узоқликда жойлашган бўлиб, бу ерда юкларни сақлаш ва қўшни мамлакатга жўнатиш учун етарли шароит яратилган.

 

Афғонистонга юборилган дастлабки қирқ тоннага яқин гуманитар юк ошхона анжомлари, пластмасса қоплама ва бошқа зарур ҳаётий нарсалардан иборат.

 

Гуманитар ёрдам юклари жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида ҳаво ва қуруқлик орқали Термизга етказилиб, "Termez Cargo Centre" терминалида сақланаётган эди.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика