1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

БМТ Афғонистонгa қўшни давлатларни қочқинлар учун чегараларни ёпмасликка чақирмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар бўйича Олий комиссарлиги Афғонистонга қўшни давлатларни ўз чегараларини ёпмасликка чақирмоқда.

БМТ Афғонистонгa қўшни давлатларни қочқинлар учун чегараларни ёпмасликка чақирмоқда

Бу ҳақда, 13 август куни Женевада БМТ Қочқинлар ишлари бўйича комиссарлиги вакили Шабия Манту маълум қилди.

—БМТнинг Қочоқлар бўйича Оий комиссарлиги Афғонистондаги кескин инқироз шароитида қўшни давлатларни чегараларини очиқ сақлашга ундайди , - дейди Манту.

—Бу йил бошидан бери қарийб 400 минг фуқаро ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.

2020 йил сўнгига кўра мамлакатда 2,9 миллион кўчирилган аҳоли бор. Мантунинг сўзларига кўра, ўз мамлакатидан ташқарида бўлган афғонлар Халқаро ҳимояга муҳтож бўлиши мумкин. Шу сабабли, барча ҳукуматлар “Ҳозирги ҳуқуқий мақомидан қатʼи назар, хавфсизликни қидириш” имкониятини бериши керак. БМТ нинг Қочқинлар ишлари бўйича комиссарлиги бошпана бериш тартибига афғонларни қабул қилишни маъқуллади, шунингдек, бир қатор мамлакатларда илгари бошпана олишдан бош тортган афон фуқароларини депортация қилиш тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекитон-Aфғонистон чегарасидаги ҳолат юзасидан расмий муносабати ҳақида маълумот берилганди.

Режаббоева Мафтуна таржимаси

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика