1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

БМТ Бош қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Доналд Трамп музокаралари бўлиб ўтди

Давлат раҳбари АҚШ президентни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

БМТ Бош қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Доналд Трамп музокаралари бўлиб ўтди

23 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трамп билан учрашув ўтказди.

 

Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш, турли соҳалардаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар. Шунингдек, минтақавий ва глобал аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

 

Давлат раҳбарлари аввалроқ, 5 сентябрь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқот давомида эришилган келишувларнинг амалга оширилиш боришини кўриб чиқдилар.

 

Президент Шавкат Мирзиёев суҳбат аввалида Доналд Трампни ички ва ташқи сиёсатдаги ютуқлари билан самимий табриклади ҳамда халқаро майдондаги тинчликпарвар саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

 

Ўз навбатида, АҚШ Президенти Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни қўллаб-қувватлади, иқтисодиётни модернизация қилиш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва халқаро нуфузни мустаҳкамлаш йўлидаги изчил ҳаракатларни олқишлади.

 

Учрашув давомида икки томонлама сиёсий мулоқот ва алоқаларнинг изчил ривожланаётгани, бизнес доиралари ўртасидаги ҳамкорлик фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Доналд Трамп Ўзбекистон раҳбарининг АҚШнинг 50 дан ортиқ йирик компания ва банклари раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашув натижаларини юқори баҳолади.

 

Фуқаро авиацияси, тоғ-кон саноати, муҳим минерал ресурслар, молия, инновациялар, кимё, энергетика ва бошқа йўналишлардаги йирик лойиҳалар ҳамда шартномалар портфели шакллантирилгани, бу ташаббуслар икки давлатда ўн минглаб янги иш ўринлари яратишига алоҳида урғу берилди.

 

Музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни қулай фурсатда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

 

Учрашув очиқ, конструктив ва дўстона руҳда ўтди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика