1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

БМТ Исроилдан тўхташни талаб қилди

Cўнгги ҳарбий амалиётлар натижасида ўн минглаб фаластинликлар ўз яшаш жойларини тарк этишга мажбур бўлган.

БМТ Исроилдан тўхташни талаб қилди

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Исроилни босиб олинган Ғарбий Соҳилда аҳоли пунктларини кенгайтириш амалиётини зудлик билан тўхтатишга чақирди. Ташкилот вакилларининг таъкидлашича, бундай ҳаракатлар Фаластин ҳудудларидаги вазиятни янада кескинлаштириб, минтақадаги тинчлик ва барқарорликка жиддий таҳдид солмоқда. Бу ҳақда TRT Russian нашри хабар берди.

 

БМТ маълумотларига кўра, сўнгги ҳарбий амалиётлар натижасида ўн минглаб фаластинликлар ўз яшаш жойларини тарк этишга мажбур бўлган. Ташкилот бундай мажбурий кўчиришлар халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларига зид эканини таъкидлаб, айрим ҳолатларда бу ҳаракатлар уруш жинояти сифатида баҳоланиши мумкинлигини қайд этди.

 

Шунингдек, БМТ вакиллари Исроил томонидан янги аҳоли пунктлари қурилиши ва мавжуд пунктларнинг кенгайтирилиши Фаластин давлатини шакллантириш истиқболларига салбий таъсир кўрсатишини билдирган. Ташкилот халқаро ҳамжамиятни вазиятни диққат билан кузатишга ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя этилишини таъминлашга чақирди.

 

БМТ Ғарбий Соҳилда тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, ноқонуний кўчиришларни тўхтатиш ва ҳудуддаги кескинликни камайтириш бўйича зудлик билан чоралар кўриш зарурлигини таъкидлаб келмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика