Шимолий Корея ядро ва ракета дастурларини ривожлантиришда давом этмоқда. БМТ мутахассислари томонидан тайёрланган махсус ҳисоботда бу ҳақда сўз боради.
Унда айтилишича, Пхеньян бутун январь ойи давомида ракета синовларини давом эттирган ва уларнинг миқдорини оширган. КХДР томонидан синовдан ўтказилган технологиялар орасида гипертовушли қуроллар ҳам бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, Пхеньян шу мақсадда зарур инфратузилмани ривожлантиришда давом эттирмоқда. Шу билан бирга, турли воситалар, хусусан, кибер технологиялар орқали ракета дастури учун зарур технология ва материалларни изланяпти.
Маълумот ўрнида: Шимолий Корея январь ойи давомида 7 марта ракета учирди.
Аввалроқ АҚШ Шимолий Корея билан ҳеч қандай шартларсиз муҳокама ўтказишга тайёрлигини маълум қилганди.
Жаҳонгир Қўзиев


