1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

БМТ Қуръонни таҳқирлаш ҳаракатини қоралади

Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш сессиясида мусулмонларнинг муқаддас китобига қилинган ҳужумлар муносабати билан фавқулодда навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди.

БМТ Қуръонни таҳқирлаш ҳаракатини қоралади

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волкер Турк Европанинг бир қатор давлатларида содир этилган, Қуръонни таҳқирлашга қаратилган ҳатти-ҳаракатларни кескин танқид қилди.

 

“Мен Қуръони Каримни ёқишга оид ҳурматсизликни, тажовузкор амалларни, айниқса, зўравонлик ва бўлинишни тарғиб этувчи ҳаракатларни қатъиян рад этаман”, - деди у.

 

Олий комиссар эслатишича, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш сессиясида мусулмонларнинг муқаддас китобига қилинган ҳужумлар муносабати билан фавқулодда навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилган. Афсуски, шунга қарамай, бир қатор мамлакатларда Қуръонни омма олдида ёқиш давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика